Кўрсатма ва тавсиялар
Ҳурматли журналимиз мухлислари ва мақола берувчи муаллифлар!
Таълим технологиялари журналининг 2017 йил 1 сонига мақолалар қабул қилиниши бошланди. Ҳабарингиз борки, мақолалар фақат электрон почта орқали қабул қилинади.
2017 йилдан бошлаб, мақола берувчи муаллифлар таҳририятга мақоласини топширгандан кейин, таҳририят томонидан мақола таҳлил қилинади ва кейинчалик мақола авторига мақолани чоп этиш мумкинлиги ҳақида ҳабар берилади. Муаллифлар томонидан берилаётган айрим мақолалар жуда кўп грамматик ва орфографик хатоликлар билан мақолаларни юборишмоқда. Бу ўз навбатида журналимизни савияси ва нуфузига таъсир қилмоқда.
Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармаси томонидан 2016 йил 11 октябрь 27 сонли хати билан, 2016 йилда чоп этилган айрим мақолалар муаллифлари томонидан нотўғри маълумотлар берилганлигини маълум бўлди.
Бу эса Ўзбекистон Республикаси "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Конунни 5 моддасига мувофиқ, оммавий ахборот воситалари тарқатилаётган ахборотнинг холислиги ва ишончлилиги учун белгиланган тартибда жавобгор бўлиш белгиланган.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни 11 - моддасига мувофиқ оммавий ахборот воситалари эълон берувчи билан биргаликда унинг тўғрилиги учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавобгор бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни 7 моддаси талабларига кўра, давлат тили расмий амал қилинадиган доираларда ўзбек адабий тилининг илмий қоидалари ва нормативларига риоя этилади.
Юқорида келтирилган кўрсатмаларга биноан ҳурматли муаллифлар, журналимиз таҳририяти Сиздан, журналимизга юбориладиган мақолаларингизни Қонун бузилиш холатларига олиб келмаслиги, уларни олдини олиш ва бундан кейин такрорланмаслиги учун барча чоралар кўришингизни ва мақолаларингизни Таълим технологиялари журналини чоп этиш талабларига риоя қилишингизни ва таъминлашингизни сўраймиз. Акс холда талабга жавоб бермайдиган мақолалар чоп этилмайди.
Таҳририят